January 13, 2020

Қаҳрамонлар оила аъзолари ҳолидан хабар олинди...

Термиз ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Жануби операцион йўналиш бошқаруви гуруҳи, Сурхондарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сержант Мухиддин Эштемиров Хусанович ва кичик сержант Хушбоқ Чориев Чоршанбиевичларнинг хонадонларига уларнинг хизматдош дўстлари билан биргаликда борилиб, оила аъзолари ҳолидан хабар олинди ва улар билан самимий суҳбат чоғида марҳум ҳарбий хизматчиларнинг порлоқ хотираси ёд этилиб, совға саломлар улашиб, ҳурмат-эътибор кўрсатилди.

Шунингдек, Навоий ҳарбий прокуратураси томонидан Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган майор Облоқулов Бахром Файзуллаевичнинг хонадонига ташриф буюрилиб, отаси ҳолидан ҳабар олинди ва отаси билан суҳбат давомида марҳум Б.Облоқуловнинг порлоқ хотираси ёд этилиб, оила аъзоларига совға-саломлар улашилди.

Шу каби тадбир Андижон ҳарбий прокуратураси томонидан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ва Пахтаобод туман ҳокимлиги билан ҳамкорлигида Пахтаобод тумани Маданият қишлоғида жойлашган 26-умумий ўрта таълим мактабда ҳам давом эттирилиб, ''Террорчи'' гуруҳларга қарши курашда мардоновор жанг қилиб ҳалок бўлган Дониёр Тожибоев хотирасига бағишланган тадбир ташкил этилиб, тадбирда унинг порлоқ хотираси ёд этилиб, оила аъзоларига турли совғалар топширилди.