December 19, 2019
Йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда...
Тошкент ва Нукус ҳарбий прокуратуралари томонидан назорат остидаги ҳарбий қисмларда "Ҳуқуқбузарлик профилактикаси куни" муносабати билан "Йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш" мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларга содир этилган йўл-транспорт ходисалари ва келгусида уларнинг олдини олиш масалалари ҳамда амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида батафсил тушунчалар берилиб, тадбир якунида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.