September 24, 2019

Жудаям қизиқарли фактлар…

1. 100 минг долларлик қоғоз пул 1934 йили яратилган ва дунёдаги энг йирик пул ҳисобланган. Аммо муомалага чиқарилмаган. Фақат банклар ўртасида олди-берди воситаси сифатида қисқа вақт амалда бўлган.

2. Россияда «Победа» машинасини яратаётиб, машинани «Ватан» деб аташга аҳд қилишган. Аммо Сталин яратувчилардан «Хўш, Ватаннинг нархи қанча бўлади?», деб сўрагач, машинани «Победа» деб аташга мажбур бўлишган.

3. Ўрта асрларда уй ҳайвонлари тез-тез одамлар тарафидан адолатсизларча жазоланган. Масалан, 1470 йили хўрозни гўё тухум қўйганликда айблаб, туҳмат қилиб тириклай ёқиб юборишган.

4. Тошбақа ажойиб овчи. Аммо жонини қийнамайди. Денгизга тушиб, оғзини очганча, тилини чиқарганча туради. Кўрибсизки, унинг тилини чувалчангга йўйган балиқнинг ўзи оғзига келиб тушади.

5. Дунёдаги семиз одамлар кўп давлат бу Тинч океанидаги Кирибати оролларидир. Бу давлатда жами 100 минг киши яшайди. Уларнинг 82 минг нафари ортиқча вазнга эга.

6. Европада Рождество байрами арафасида ўрмонлардаги арчалар ноқонуний тарзда кесиб кетилишига барҳам бериш учун мутасаддилар арча танасига тулки сийдигини сепиб қўйишади. Арчани кесаётган одам олдин ҳеч қандай ҳидни пайқамайди. Чунки сийдик музлаб қолган бўлади. Уйга олиб келгач, хона ҳарорати арча танасидаги музни эритади-ю, ана ундан кейин ҳақиқий бадбўй ҳид атрофни тутади. Бу ҳидни ҳеч қанақасига йўқотиб бўлмайди. Фақат арчани ёқиб юборилсагина ҳид йўқолиши мумкин.

7. Гондурасда ҳар йили май ва июл ойларида 2-3 соатдан балиқ ёмғири ёғади. Бу денгиздан кириб келса керак десангиз адашасиз. Бу ростакамига осмондан тушади. Ёмғир тингач, одамлар ўша тирик балиқларни талашиб-тортишиб йиғишга тушиб кетишади.

8. Чарм сумка, куртка, сумка ва ҳоказолардан келадиган чарм ҳиди аслида кимёвий ҳид берувчи моддаларнинг иси ҳисобланади. Ҳақиқий чармда ҳид бўлмайди.

9. Африкадаги Бассенжи итлари ҳурмайди. Жуда нари борса, ит азбаройи безовта ҳолатда бўлса, қандайдир товушлар чиқариши мумкин. Бироқ ҳеч қачон ҳурмайди.

10. Хитойда ярим миллиардга яқин одам тиш тозаламайди. Тиш чўткаси ва паста учун кетадиган пулга кўк чой сотиб олишни маъқул кўради.