Қизиқарли фактлар

Япония Конституцияси

Гарчи Япония Конституциясининг 9-моддасига биноан, Япония келажакда уруш олиб бориш ҳуқуқидан ҳамда қуруқлик, денгиз ва ҳаво ҳарбий кучлар тузиш ҳуқуқидан абадий вос кечган бўлсада, бугунги кунда Япония ҳарбий ҳаражатлари бўйича дунёда 5-ўринда туради ($ 58, 97 млрд).

Япониянинг амалдаги конституцияси Иккинчи жаҳон урушидан сўнг қабул қилинган, матн асосан ғолиб давлат АҚШ юристлари томонидан япон ҳуқуқшунослар комиссияси тавсияларини эътиборга олган ҳолда тузилган. Эътиборли тарафи ўтган давр мобайнида Парламентда конституцияни миллий руҳиятда қайта кўриб чиқиш борасида кўп бор таклифлар билдирилган бўлсада, шу кунга қадар конституция матнига умуман ўзгартириш киритилмаган.

Конституциянинг 9-моддасида ҳарбий кучлар тузиш тақиқланган бўлсада, ҳозирда фаолият юритаётган Ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлар расман Полициянинг ихтисослашган қисми ҳисобланади. 2015-йилда Япония Парламенти Конституция шархига ўзгаритириш киритди ва Япония ҳарбий кучларини мамлакат манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳорижда ҳарбий операцияларда иштирок этишга ҳуқуқий асос яратилди.

Ҳиндистон Республикаси Конституцияси

Ҳиндистон Конституцияси АҚШ Конституциясидан фарқли ўлароқ дунёдаги энг катта ва мураккаб Конституция ҳисобланади

Мазкур Конституция ҳамма хам тушана олиши жуда қийин бўлган тилдаги 395та модда, 12та илова ва 500та тузатишлардан иборат.

Бразилия Федератив Республикаси конституцияси

Бразилия Федератив Республикасининг конституциясида "Ҳиндулар тўғрисида" деб номланган махсус боб (VII боб) мавжуд бўлиб, ушбу боб Бразилияда яшаб келган туб аҳолига тақдим этилган алоҳида устунлик ва имтиёзларга бағишланган.

Туб аҳолининг урф-одатлари, яшаш тарзи ҳамда уларнинг сон жиҳатидан камайиб бораётганини эътиборга олган ҳолда уларга тақдим этилган махсус имтиёз ва устунликларни бевосита конституциянинг ўзида кўрсатиб ўтилган. Мазкур имтиёзлар биринчи навбатда ҳиндулар яшаётган тарихий эрларга таалуқли бўлиб, уларни ушбу жойлардан ҳар қандай усулда маҳрум этиш мамлакат парламенти томонидан ҳинду жамоаларнинг тегишли тартибда тақдим этган хулосаси асосида амалга оширилиши мумкин.

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги конституцияси

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги давлатининг конситуцияси 300га яқин қонун ҳужжатларидан иборатдир, яъни бу давлатда ягона конституция ҳужжати мавжуд эмас.

Маълумки, конситуция асосий қонун сифатида қонунчиликнинг умумий меъзонларини белгилаб беради, конституция ўзида шахс, давлат ва жамиятнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради. Бироқ Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги, Изроил ва Янги Зелландия каби давлатларда конституция ягона қонун ҳужжати сифатида мавжуд эмас, балки улар бир нечта конституциявий қонунлар ва одатлар кўринишидадир. Мазкур ҳужжатлардан биронтасига ўзгартириш киритилиши конституцияга ўзгаритириш киритилиш сифатида қабул қилинади.

АҚШ Конституцияси

АҚШ Конституцияси дунёдаги энг кичик ва энг ўзгармас Конституция ҳисобланади.

АҚШ Конституцияси дунёдаги энг кичик ва энг ўзгармас Конституция ҳисобланади.
Мамлакат Конститциясининг асосий матнига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмайди, балки матн охирига алоҳида илова сифатида қўшимча киритилади.
АҚШ Конституциясига киритилган биринчи тузатишда белгиланишига кўра “Конгресс сўз ва матбуот эркинлигини чекловчи бирон-бир қонун чиқариши мумкин эмас”. АҚШ Конституцияси тарихи давомида унга бор йўғи 26та тузатиш киритилган ҳалос. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу тузатишларнинг ҳар бирининг ҳажми деярли қонунга тенг бўлиб, ўнлаб моддалардан иборат бўлади. Дастлабки 10та киритилган тузатишлар "Ҳуқуқлар тўғрисида Билл" деб номланади.