Шовотда оилавий корхона иш бошлади...
Урганч ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, Шовот туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчисининг турмуш ўртоғи Ш.Нарзуллаевага “Шохизамин Ҳаёт” оилавий корхонасини ташкил этишида, ушбу корхона фаолияти учун Шовот тумани “Қият” ҚФЙ ҳудудидан 2 га. ер майдони ажратилишида ҳамда ушбу корхонанинг парранда етиштириш билан боғлиқ фаолиятини бошлаши учун “Микрокредитбанк” АТБ Хоразм вилояти филиалидан 200 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Ушбу корхона парранда етиштиришга ихтисослашган бўлиб, ҳозирга қадар ҳарбий хизматчиларнинг 5 нафар оила аъзоси ишга қабул қилинишига эришилган ҳамда келгусида корхонанинг фаолиятини янада кенгайтириш орқали қўшимча иш ўринлари ташкил қилиш режалаштирилган.
Мазкур корхонанинг очилиш маросимида, Урганч ҳарбий прокуратураси, Шовот туман ҳокимлиги, банк, Шимоли-Ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги иштирок этди