January 8, 2020

Самарқандда ҳуқуқий саводхонлик тадбири ўтказилди...

Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси шахсий таркибининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрель кунги "Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида"ги ПФ-5706-сонли Фармони ҳамда "Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4276-сонли Қарорининг мазмун ва моҳиятини тушунтириш юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси шахсий таркибига юқорида қайд қилинган фармон ва қарорда белгиланган вазифалар ва улардан келиб чиқадиган талаблар юзасидан батафсил тушунчалар берилиб, тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.