January 29, 2020
Нуристонда "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди...
Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда, Нуристон шаҳарчасида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилиб, унда Нуристон шаҳарчасида истиқомат қилиб келаётган уюшмаган ёшлар ҳамда мактаб ўқувчилари иштирок этишиб, улар ҳарбий қисмга ташриф буюришди.
Ташриф давомида ўқувчи ёшларга ҳарбий хизматчилар томонидан ҳарбийча сафда юришлар ташкил этилди ва уларга ҳарбий техникалар ҳамда қурол-аслаҳалари намойиш этилди. Шу билан бирга, ўқувчи ёшларга ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар таништирилди.