January 17, 2020
Бухорода “Ватан ҳимояси – ҳар биримизнинг бурчимиз”шиори остида тадбир ўтказилди...
Бухоро ҳарбий прокуратураси томонидан Бухоро Давлат Университети ҳарбий кафедраси билан ҳамкорликда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Бухоро шаҳрида жойлашган 17-сонли умумтаълим мактабида “Ватан ҳимояси – ҳар биримизнинг бурчимиз!” шиори остида тадбир ўтказилди.
Тадбирда Бухоро Давлат Университети ҳарбий кафедраси ҳарбий хизматчилари томонидан кўргазмали чиқишлар қилиниб, мактаб ўқувчиларига ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида мавжуд қурол-аслаҳалар ҳақида кўргазмали тарзда маълумотлар берилди. Шунингдек, тадбир якунида ўқувчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.