November 16, 2019
Фарғонада китоб тақдимоти.
Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ва Фарғона ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийларни хотирасини абадийлаштиришга бағишланган "Ватан сендан ризо ўғлим" китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбирга Ўзбекистон халқ шоири сенатор Энахон Сиддиқова, Мудофаа вазирлиги жамоатчилик кенгаши аъзоси профессор Сиддиқ Мўминов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 15 нафар аъзолари ва хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари таклиф қилинди.
Тадбирда Шарқий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари, Миллий гвардия Фарғона шаҳар ўқув маркази ходимлари ва Фарғона вилояти Божхона бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этишди.