December 16, 2019

Қаҳрамонлар доим эътибор марказида....

Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан 2000 йилда Сариосиё ва Узун туманларининг тоғли ҳудудларига кирган жангарилар тўдасини йўқ қилишда мардонавор курашиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи Дилшод Асановнинг хонадонига ташриф буюрилиб, унинг ота-онасининг ҳолидан хабар олинди.

Ташриф давомида марҳум ҳарбий хизматчи Дилшод Асанов хотирланиб, унинг ота-онасига совға-саломлар улашилди.