“Прокурор ва Ёшлар учрашуви”

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Термиз ҳарбий прокуратураси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Жанубий операцион йўналиш бошқаруви гуруҳи, Ёшлар иттифоқи, вилоят Нуроний жамғармаси ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда, Сурхондарё вилояти Ёшлар марказида Термиз шаҳрида жойлашган академик лицей ва мактаб ўқувчилари, ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшлар ҳамда ҳарбий хизматни ўтаб келаётган ёшлар иштирокида “Прокурор ва Ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.

Тадбирда, Ўзбекистон Републикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари адлия подполковниги Д.Б.Рахмонов, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича ўринбосари Ч.Р.Бегимқулов, Нуроний жамғармаси вилоят бўлими раҳбари М.Абдуллаев, Маҳалла ҳайрия жамоатчилик фонди вилоят бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийлар бўйича ўринбосари сенатор А.Ч.Соатовлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг мазмун-моҳияти, ёшларимизга давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитлар, буюк сиймоларимиз мос авлод бўлиб вояга етишлари юзасидан маърузалар ўқилиб, ёшларнинг ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида ёшлар Термиз шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирига ташриф буюришиб, ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар таништирилди ва уларга ҳарбий хизматчилар томонидан Қуролли Кучларимиздаги мавжуд замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилиб, якунда ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси, Термиз ҳарбий прокуратураси ва Сурхондарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ходимлари томонидан Иккинчи жаҳон уриши қатнашчиси уриш фахрийси Ҳайдаров Шерали бобонинг холидан хабар олиш мақсадида, Термиз шаҳридаги хонадонига ташриф буюришиб, ташриф давомида Шерали бобо 2-жаҳон уриши жангларидаги хотираларини эсга олиб, уруш даврида бошидан кечирганлари ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, Шерали бобога Ҳарбий прокуратура ходимлари томонидан совғалар топширилиб, унга соғлиқ-саломатлик тилашди.