Бухорода ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларига сифатли давлат хизматлари кўрсатиш ташкил этилди...
Бухоро ҳарбий прокуратураси томонидан Давлат хизматлари Агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда олис ҳудудда жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун сайёр давлат хизматлари ташкил этилди.
Сайёр давлат хизматлари замонавий техника воситалари ҳамда барча қулайликларга эга бўлган махсус жиҳозланган автобусда кўрсатилди. Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш, солиқ тўловчининг идентификацион рақамини олиш, солиқдан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш ва бошқа шу каби 36 турдан ортиқ тезкор хизматлар кўрсатилди. Шунингдек, давлат хизматлари агентлиги ходимлари томонидан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.