January 20, 2020
Бухорода ёшлар билан учрашув ташкил қилинди...
Бухоро ҳарбий прокуратураси томонидан ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида гарнизон ҳарбий оркестри жамоаси жалб қилинган ҳолда Бухоро шаҳрида жойлашган 42-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари билан учрашув ташкил этилди.
Тадбирда ҳарбий оркестр жамоаси томонидан ҳарбий ватанпарварлик шукуҳидаги куйлар ижро этилиб, ўқувчиларга миллий армиямизнинг жанговар салоҳияти ва имкониятлари ҳақида тушунчалар берилди.