August 8, 2019

БЕЛОРУССИЯ

Белоруссия Республикаси — Европа марказидаги давлат. Шарқий Европа текислигининг ғарбида жойлашган.

Майдони 207,6 минг км2.

Аҳолиси 9 463 300 киши (2013).

6 вилоят, 118 туман, 102 шаҳар, 109 шаҳарча бор (1996).

Пойтахти - Минск шаҳри.

Расмий тиллари: Белорусча, Русча

Президенти: Александр Лукашенко

Мустақиллик:

Россиядан - 25-март 1918

Совет Иттифокидан - 25-август 1991

Пул бирлиги: Беларус Рубли

Давлат тузуми

Беларус Республикаси — унитар демократик ижтимоий ҳуқуқий давлат. 1996-йилги референдумда қабул қилинган Конституция амал қилади. Давлат бошлиғи — аҳоли томонидан 5 йил муддатга сайланадиган президент. Қонун чиқарувчи ваколатли органи — Миллат мажлиси бўлиб, у Вакиллар палатаси ва Республика Кенгашидан иборат. Вакиллар палатасининг ҳамма 110 депутатини аҳоли сайлайди. Республика Кенгашининг 64 депутатидан 56 нафари маҳаллий кенгашлар томонидан сайланади, 8 нафари президент томонидан тайинланади. Миллат мажлисининг ваколат муддати 4 йил Ижроия ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат — Вазирлар Кенгаши амалга оширади. Бош вазирни Вакиллар палатасининг розилиги биланн президент тайинлайди.