Бухоро ва Термизда ҳарбий хизматчилар билан учрашув ташкил этилди...
Бухоро ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан тегишли ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда Бухоро гарнизонидаги Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг шу йил 10 январь куни Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси ҳамда 24 январь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифа ва талабларнинг мазмун-моҳиятини ҳарбий хизматчиларга етказиш мақсадида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Бухоро Давлат Университети ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этишиб, ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифа ва талаблар юзасидан тушунчалар берилди. Тадбир жараёнида ҳарбий хизматчиларнинг маънавиятини янада юксалтириш, миллий адабиётимизга бўлган қизиқишни кучайтириш мақсадида уларга буюк адимиз – Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асарининг аудио китоби тарқатилди.
Шунингдек, Термиз ҳарбий прокуратураси томонидан Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Сурхондарё вилояти филиали билан ҳамкорликда Сурхондарё вилояти мудофаа ишлари бошқармасида “Экспертиза ўтказиш тартиблари, асослари” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бошқармаси, Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмларда терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахслари иштирокида тадбир ташкил қилинди.
Тадбир иштирокчиларига экспертиза ўтказиш тартиби ва асослари, экспертиза тайинланиши ва экспертиза ўтказилишида Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал кодекси талабларига риоя этилиши юзасидан тушунчалар берилиб, якунда ҳарбий хизматчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.