Қизиқарли фактлар
- Катта одам танасидаги асаб толаларининг умумий узунлиги 75 километрга етади.
- Инсон – тўғри чизиқ тушира оладиган ягона жонзот.
- ҳар бир одам териси юзасида кун кечирадиган тирик организмларнинг сони Ер куррасида яшайдиган одамлар сонидан кўп.
- Эркаклар соқоли ўртача 10-15 мингта соч толасидан иборат бўлиб, у йилига 14 сантиметргача ўсиши мумкин.
- Ошқозон ҳар икки ҳафтада янги ички қобиқни барпо этади. Агар бу жараён амалга ошмаса, ошқозон ўзини ўзи ҳазм қилиб юборади.
- Чақалоқ танасида 300 га яқин суяк бор. Бола улғайгач, улардан 206 таси сақланиб қолади.
- Эркаклар «дардини ичига ютиб» юришга одатлангани боис аёлларга нисбатан кўпроқ юрак хасталикларига учрайдилар.
- Кунига тахминан 23 минг марта нафас олиб, нафас чиқарамиз.
- Одам танасидаги энг кучли мушак – тилдир.
- Бир одам умри давомида тахминан 40 тонна озиқ-овқат истеъмол қилади.
- Бир суткада бир киши танасидан чиққан иссиқлик 33 литр сувни қайнатишга етади.
- ҳар бир инсон умри давомида ўртача 100 минг километр масофани пиёда босиб ўтади.
- Киши ўпкаси юзасининг умумий сатҳи теннис корти майдонига тенг.
- Одам териси умри давомида қарийб минг маротаба янгиланади.
- Тўйиб овқатланган одамнинг эшитиш қобилияти пасаяди.
- Кунига бир қадоқ тамаки истеъмол қилган инсон, йилига бир пиёла қатрон (смола) ичганчалик заҳарланади.
- Кўзлари мовий одамларнинг оғриқ сезиш қобилияти кучлироқ бўлади.
- Одамнинг бурни бутун умри давомида ўсади.
- Битта соч толаси орқали кишининг жинси, ёши ва ирқини аниқлаш мумкин.