ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…
ФИЛЛАР ҲАҚИДА ҲАҚИҚАТЛАР:
1. Фил сакрашни билмайди;
2. Фил қулоғини қимирлатганда, иссиқ ҳаводан сақланиш имконига эга бўлади. Чунки қулоқлари вентиляция вазифасини ўтайди;
3. Жонзотлар орасида фақат инсон ва филларнинг ияги бор холос;
4. Айтишларича, дунёдаги энг машҳур қаҳвалардан бири фил гўнгидан тайёрланган экан;
5. Фил тик турган ҳолда кунига 2-3 соатдан ухлайди холос;
6. Урғочи филнинг ҳомиладорлик даври 2 йил давом этади;
7. Фил ёмғирни 220 километр узоқликдан сеза олади;
8. Филнинг мияси 5 килограмм вазнга эга.
9. Филлар депрессия ҳолатига одамлардан ҳам тезроқ тушишади. Шунинг учун уларнинг жаҳлини қўзғамаган маъқул;
10. Фил камдан-кам ҳолларда саратон хасталигига учрайди.
11. Филнинг танаси 40 мингта мушакдан иборат.
ФАЗО ҲАҚИДА ҲАҚИҚАТЛАР:
1. Фазода умуман товуш йўқ. Негаки, товуш мавжуд бўлиши учун атмосфера керак.
2. Галактикамиз маркази Қуёш деб аталмиш юлдуздир. Қуёшдан ҳар сонияда 610 минг тонна водород ва гелий эритмаси ажралиб чиқади. Бошқачароқ айтганда, бир сонияда 4 миллион тонна модда энергияга айланди.
3. Фазода икки буюм ёки металл бир-бирига тегиб кетса, чиппа ёпишади ва уларни ҳеч қачон ажратиб бўлмайди. Шу ҳолат фанда «совуқ пайванд» деб аталади. Аммо Ерда бундай реакция ҳосил қилишнинг имкони йўқ. Бунга ҳаво ва сув халал беради.
4. Фазода йиғлаб бўлмайди. Сабаби, кўз ёшлари вакуум ҳолатда томчилай олмайди.
5. Космонавт С. Рязанскийнинг айтишича, фазода қайноқ темир йўл рельсининг ҳиди ҳукмрон экан.
6. Фазода 1962 йили водородли бомба портлатилган.