November 22, 2019

Бўлажак ички ишлар ходимлари билан учрашув.

Бухоро ҳарбий прокуратураси томонидан 2019 йил 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қарашли Бухоро академик лицейи ўқувчилари билан “прокурорлик соати” очиқ дарси ўтказилди.
“Прокурорлик соати” очиқ дарсида Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг давлатда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида ўқувчиларга тушунчалар берилди.
Очиқ дарсда фаол қатнашган ўқувчиларга бадиий китоблар совға қилинди.