Навоийда “Ватанга хизмат-олий фазилат” мавзусида тадбир ўтказилди...

Навоий ҳарбий прокуратураси томонидан Навоий шаҳридаги 4-сонли мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмлар ҳамда Миллий гвардия Навоий вилояти бошқармаси ҳарбий хизматчилари билан Навоий шаҳридаги Қатағонлар музейида “Ватанга хизмат-олий фазилат” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда иштирокчиларга миллий армиямиз сафларида ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи ва Ватан тақдири, юрт тинчлиги ва ҳимояси йўлида бор салоҳияти билан масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир шижоатли ёшларни бирлаштириш, Қуролли Кучларда олиб борилаётган ислоҳотлар ва бошқалар хусусида тушунчалар берилди.Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар, керакли тавсиялар олдилар.