Қуролли Кучлар Академиясида тадбир...
2019 йил 21 ноябрь куни “Ҳуқуқбузарлик профилактикаси куни” доирасида Қуролли Кучлар Академияси умумқўшин факультети курсантлари билан Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси адлия полковниги Зоиров Шухрат Ражабович иштирокида “Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиш қоидаларини бузганлиги учун жавобгарлиги либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-579-сонли Қонуни мазмун-моҳияти ва “Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шахар кенгаши сайловининг ҳуқуқий асослари” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбир якунида курсантлар томонидан берилган саволларга тўлиқ ва батафсил жавоб қайтарилди.