December 26, 2019

“Мурувват карвони” кўнгилларни хушнуд этди...

Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болаларнинг ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратиш, уларнинг тарбияси, келажаги, соғлиги ва камолоти учун ғамхўрлик қилиш барчамизнинг инсоний бурчимиздир. Янги йил байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ҳамда Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан Ички ишлар вазирлиги Қоравул қўшинларига қарашли ҳарбий қисм қўмондонлиги билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган 52-сонли махсус ихтисослаштирилган мактабида байрам тадбири ўтказилди.

Мазкур мактабда бугунги кунда 16 ёшгача бўлган ногирон болалар тарбияланади. Ушбу болалар ҳар томонлама меҳр-мурувват, ғамғўрлик ва ҳуқуқий ҳимояга муҳтождир. Ҳарбий прокуратура ходимлари ва ҳарбий хизматчилар томонидан ихтисослаштирилган мактаб тарбияланувчиларини янги йил байрами билан табриклаб, уларга ҳар хил турдаги ўйинчоқлар, ширинликлар ва бошқа турдаги буюмлар тақдим этилди.