December 14, 2019

Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда...

Навоий ва Бухоро ҳарбий прокуратуралари томонидан назорат остидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда “Йўл ҳаракати қоидалари, уларнинг мазмун-моҳияти, сўнгги пайтларда содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалари, уларни содир этилиши сабаби, келгусида бу турдаги нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш чоралари" юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбир давомида қатнашчиларга сўнгги вақтларда содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида сўз юритилиб, тадбир якунида йўл-транспорт ходисалари билан боғлиқ видео лавҳалар намойиш этилди.