Чирчиқ гарнизонида "Оилавий зиддиятларнинг салбий оқибатлари" мавзусида тадбир бўлиб ўтди...
Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Тоифаланган обьектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги, Бўстонлиқ тумани адлия бўлими, туман ФҲДЁ бўлими, маънавият ва маърифат бўлими ва оила илмий амалий тадқиқот маркази билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида оиладаги муносабатларда ўзаро ҳурматнинг ўрни ҳамда оилавий зиддиятларнинг салбий оқибатлари мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирда ҳарбий хизматчиларга ватан оила остонасидан бошланиши, оиладаги муҳитнинг ҳарбий хизматга таъсири ҳақида тушунчалар берилиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилди. Тадбир якунида китоб савдоси ташкил этилиб, иштирокчилар томонидан ўзларига керакли бўлган китобларни харид қилишди.