December 10, 2019
10-декабрь Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинган кун...
Термиз шаҳрида Термиз ҳарбий прокуратураси ва Сурхондарё вилояти хокимлиги, Жануби операцион йўналиш бошқаруви гуруҳи, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Сурхондарё вилояти Ёшлар иттифоқи ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинганлигини 27 йиллиги муносабати билан “Ватаним мадҳияси фахрим, ғурурим” шиори остида ҳарбий хизматчилар ва ёшлар ўртасида тадбир ўтказилди.
Тадбир якунида харбий хизматчилар билан Термиз Археология музейига ташриф буюрилиб, музейдаги тарихий обидалар билан танишилди.