December 25, 2019
Қашқадарёда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ўртасида мусобақа ўтказилди...
Қарши ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Қарши шаҳрида жойлашган "Оила маркази"да Қашқадарё, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳарбий хизматни ўтаб келаётган ҳарбий хизматчиларнинг 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган фарзандлари ўртасида спортнинг шахмат ва шашка йўналишлари ҳамда рассомчилик ва шеър айтиш бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Мусобақа давомида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ўз маҳоратларини кўрсатишиб, мусобақа ғолиблари аниқланди. Мусобақа якунида ғолибларга ҳомий ташкилотлар томонидан диплом ва эсталик совғалар топширилди.