November 16, 2019

Йиллар давомида ечилмай келган муаммо ҳал бўлди.

Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан Ғузор туман газ таъминоти бўлими ва вилоят Мажбурий ижро бюроси кўмагида Пачкамар қўргонида жойлашган ҳарбий қисмга табиий газ олиб кирилиб, узоқ вақтлардан буён ҳал қилинмасдан келинаётган муаммо ўз ечими топди. Бу билан нафақат ҳарбий қисм, балки ҳарбий қисмга қарашли ҳарбий шаҳарчада жойлашган 5 та 2 қаватли 80 та хонадон газлаштирилиб, 2019 йил 14 ноябр куни туман мутасаддилари иштирокида хонадон эгаларига тантанали равишда газ тўловларини қайд этиш дафтарчалари топширилди.

Шу билан бирга ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш борасида мутахассислар иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилди.