January 18, 2020

Йил ғолиблари аниқланди...

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида 2019 йил якунларига кўра, Ҳарбий прокуратура органлари олдига қўйилган вазифалар ижросини таъминлашда намуна кўрсатган, Қуролли Кучларда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, жиноятларни фош этиш, тергов сифати ва самарадорлигини ошириш, жиноят учун одилона жазо муқаррарлигини таъминлаш борасида хизмат бурчини самарали бажарган «Йилнинг энг яхши прокурори», «Йилнинг энг яхши давлат айбловчиси» ва «Йилнинг энг яхши терговчиси» номинацияларида ғолиблар аниқланди. Жумладан, Самарқанд ҳарбий прокурори адлия полковниги Одилжон Авалбаевич ЎСАРОВ – «Йилнинг энг яхши прокурори» деб топилди.

Шунингдек, Қарши ҳарбий прокурори адлия подполковниги Жахонгир Абдурахмонович АШУРОВ – «Йилнинг энг яхши давлат айбловчиси» ва

Тошкент ҳарбий прокуратураси катта терговчиси адлия майори Шахрух Шавкатович ПУЛАТОВ – «Йилнинг энг яхши терговчиси» номинацияси бўйича ғолиб деб топилиб, муносиб тарзда рағбатлантирилди. Бундан ташқари, 2019 йил давомида самарали хизмат фаолиятини олиб борган бир гуруҳ ходимлар муносиб тақдирландилар.