Ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда...
Қарши ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Қарши гарнизонида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар билан бирга Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги 4-сонли меҳрибонлик уйида тарбия олаётган 132 нафар ўғил ва қизларга 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил қилинди.
Урганч ҳарбий прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Хоразм вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекситон Республикаси ИИВга қарашли Хоразм академик лицейи ва Урганч шаҳридаги ўрта таълим мактаби ўқувчи ёшлари иштирокида Урганч туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида очиқ эшиклар куни ўтказилди.
Тадбир давомида ўқувчи ёшларга ҳарбий қисмда мавжуд қурол-аслаҳалар ва ҳарбий техникалар намойиш этилиб, уларни қизиқтирган саволлари юзасидан ҳарбий хизматчилар томонидан батафсил тушунчалар берилди.
Термиз ҳарбий прокуратураси ва Сурхондарё вилояти хокимлиги, Жанубий операцион йўналиш бошқаруви гуруҳи, Сурхондарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси, Термиз шаҳар фахрийлар кенгаши билан ҳамкорликда Термиз шаҳрида жойлашган ёшлар марказида 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Мен албатта ҳарбий бўламан” шиори остида Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида чақирувга тайёрланаётган ёшлар иштирокида тадбир ўтказилди.
Навоий ҳарбий прокуратураси томонидан Навоий вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўқувчи ва ўқитувчилари билан тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга миллий армиямиз сафларида ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи, Ватан тақдири, юрт тинчлиги ва ҳимояси йўлида бор салоҳияти билан масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган шижоатли ёшларни тарбиялаш ва Қуролли Кучларда олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Тадбир якунида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар ва керакли тавсиялар берилди.
Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан Чирчиқ педагогика институтида Тошкент ҳарбий округи билан ҳамкорликда маьнавий тадбир ўтказилди. Тадбир ҳарбий хизматчилар ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқот тарзида олиб борилиб, тадбир сўнгида институт талабалари ўзларининг бадиий асарларини намойиш қилишди.