November 12, 2019

"Мен шахсан ўзим овоз бераман"

Қарши ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Қарши шаҳар адлия бўлими ва вилоят Ёшлар иттифоқи ходимлари билан ҳамкорликда 2019 йил 11 ноябрь куни Қарши гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчилари ўртасида "Мен шахсан ўзим овоз бераман" шиори остида "Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар Дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарорини мазмун-моҳияти тўғрисида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда сайлов конунчилигидаги янгиликлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, йиғилишда иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилди.