February 14, 2020

Бухорода "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди.

Бухоро ҳарбий прокуратураси томонидан Бухоро вилояти “Нуроний” жамғармаси, Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмлар, Бухоро тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда 34-сонли ўрта умумтаълим ўқитувчи ва ўқувчилари учун “Уч авлод учрашуви” тадбири ташкил этилди. Тадбирда Республика “Нуроний” жамғармаси вакиллари, ЖҒМҲО қўмондонлиги бошқарув аппарати офицерлари, Бухоро тумани “Зарманоқ” маҳалласи фаоллари, кекса отахону-онахонлар иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуслари асосида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ҳарбий қисмда ташкил этилган шароитлар билан яқиндан танишишди. Учрашувда сўз олганлар мамлакатимизда барча соҳаларда жумладан, ёш авлод тарбиялаш, уларни маънан етук инсонлар бўлиб етишишлари йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, кексаларнинг ёшлар тарбиясидаги ролини яна кучайтиришга асосий эътиборни қаратишди. Учрашув давомида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига соҳа мутахассисларидан батафсил жавоблар олди.