МЕҲР-ОҚИБАТ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ
Халқимизда яхши кунда ҳам, оғир кунда ҳам бир-бирига мададкор бўлиш, ёрдам қўлини чўзиш, меҳр-оқибат кўрсатиш каби ибратли одатларимиз бор.
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори бошчилигида ҳарбий прокуратура ходимлари ўз иш ҳақларидан бир қисмини хайрия тадбирлари учун ҳам ажратиб, Яшнобод туманидаги ҳарбий шаҳарчада пенсионерлар, жумладан ёлғиз кексалар ва боқувчисини йўқотган кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди.
Жумладан, кундалик эътиёж учун биринчи навбатда зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Шунингдек, уйда қолган ҳолда карантин қоидаларига риоя қилиш борасида тушунтиришлар берилиб, тиббий ниқоблар ва санитария-гигиеник воситалар улашилди.
Бундай савобли ишлар бугунги синовли кунларда барчамизни бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишга ва янгидан янги куч-ғайрат билан меҳнат қилишга янада руҳлантиради.
Бу каби тадбирлар барча ҳарбий прокуратура органлари томонидан жойларда ҳам изчил амалга оширилмоқда.