February 26, 2020
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинмоқда...
Бухоро ҳарбий прокуратураси томонидан Бухоро вилоятида жойлашган Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмлар, вилоят “Нуроний” жамғармаси ва фахрийлар кенгаши аъзолари билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 90 ёшли Валиев Ҳабиб бобонинг хонадонига ташриф буюрилиб, ҳолидан хабар олинди.
Ташриф давомида Ҳабиб ота меҳмонларга уруш даврининг аччиқ воеқалари, халқимизнинг бу даврда бошидан кечирган қийинчиликлари ва матонати ҳамда уруш даврида фронт ортини таъминлашда кўрсатган жонбозликлари ҳақида сўзлаб берди. Ташриф давомида Ҳабиб отага эсдалик совғалар топширилди.