February 15, 2020

Самарқандда "Менинг бошқармам жиноятдан ҳоли худуд, қонун устивор, жиноятга жазо муқаррар" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Самарқанд ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси,туман ва шаҳар бўлими бошлиқлари, ёнғин хавфсизлиги ходимлари иштирокида "менинг бошқармам (бўлимим, отрядим) жиноятдан ҳоли худуд, қонун устивор, жиноятга жазо муқаррар" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоясини қўллаб-қувватлаш, яратилаётган шарт-шароитларга тўхталиб, Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида белгиланган вазифаларни бажариш, фуқароларимиз, жумладан ёшларимиз ўртасида ватанпарварлик руҳини кучайтиришда ўз ҳиссаларини қўшиш орқали ишончни оқлаш лозимлиги ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, кун тартиби бўйича 2019 йил ва 2020 йил январ ойида ФВБ ходимлари томонидан жиноятчиликка қарши курашда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва қонун бузилиш ҳолатлари таҳлили муҳокама қилиниб, жиноятга жазо мукаррарлиги тўлик етказилиб, бу борада тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижрога қаратилди.