May 1, 2020
Карантиндаги фуқароларимиз муҳофазасидаги ҳарбийлар фаолиятини ўрганиш давом этмоқда.
Андижон шаҳридаги карантин объектларига жалб қилинган ҳарбийларимиз фаолияти Андижон ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан ўрганилди.
Бу каби тадбирлар Термиз ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида ҳам амалга оширилди.
Шунингдек, Самарқанд вилоятида карантиндаги фуқароларимиз муҳофазасидаги ҳарбийларимиз фаолияти ва уларга яратилган шароитлар Самарқанд ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.