February 21, 2020

Мўйноқда тадбир...

Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларига улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганини бутун халқимиз, кенг жамоатчилик кўриб турибди. Амалга оширилаётган ишлардан кўзланган мақсад битта, бу ҳам бўлса халқимиз фаровонлигива унинг эртасидан эмас, балки бугунидан рози бўлиб яшашидир.

Бунёдкорлик ишлари Қорақалпоғистонда ҳам катта кўтаринки руҳда амалга оширилмоқда. Мўйноқ туманида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларидан бутун жамоатчилигимиз хабардор.

Бугунги кунда Мўйноқ тумани “Қозоқдарё” овули ҳудудида ҳам катта ишлар амалга оширилиб, бунда маҳаллий ёшлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбий хизматчилари жонбозлик кўрсатмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси рахбариятининг ташаббуси билан 2020 йилнинг 20 февраль куни Нукус ва Урганч ҳарбий прокуратуралари ходимлари Мўйноқ туманидаги “Қозоқдарё” овулида бўлишиб, амалга оширилаётган ишлар билан бевосита танишишиб, хашарчилар аҳволидан хабар олинди.

Халқимиз анъанасига кўра, ҳашарчиларга тушлик учун ош дамланди. Энг илғор ҳарбий хизматчилар ва техника ҳайдовчиларига совғалар берилди. Муддатли ҳарбий хизматчиларга эса, дам олиш вақтларида маънавиятларини юксалтиришлари ва улар ўртасида китобхонликни тарғиб этишлик учун китоблар тарқатилди.

Ҳашарчиларни маданий ҳордиқ чиқариб дам олишлари учун Нукус гарнизони маънавият ва маърифат уйи оркестри жамоаси ва Хоразм вилоятидан келган хонандалар томонидан концерт дастури амалга оширилди.

Бу каби тадбирларниёшлар билан келгусида ҳам кенг қамровли равишда ўтказилишига келишиб олинди.