Ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди...
Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан 2020 йилнинг 18 февраль куни Нукус шаҳридаги Ёшлар саройида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, сенатор Г.А.Аннақиличева, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон «VETERAN» жангчи фахрийлар ва Ногиронлари бирлашмасининг Қорақалпоғистон бўлими Кенгаши ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси туман, шаҳарлари ИИБда тарбияси оғир ҳамда профилактик ҳисобида турган ёшлар ва ўқувчи ёшлар иштирокида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантириш, уларни ўз фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини бажаришга, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилишга қодир шахслар этиб тарбиялаш, ватанпарварлик - фуқаролик бурчи, шахсий масъулият ҳисси, Ватан тақдирига дахлдорлик туйғусини, фаол ҳаётий позиция ва қатъий эътиқодини, касбий маҳоратини шакллантирадиган қудратли восита эканини, ёшларимизда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, Она-юрт тақдири учун масъулият туйғусини мустаҳкамлаш, уларни ўз касбига садоқатли ва ҳар томонлама етук кадрлар этиб тарбиялаш тўғрисида тўхталиб ўтилди.