Ҳафтанинг пайшанба - "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси маҳкамаси ҳамда ҳудудий ҳарбий прокуратуралар ходимлари томонидан ҳарбий қисм ва муассасаларда тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Уларда давлатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги байрами муносабати билан истиқлол даврида ва сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилган ютуқлар ва янгиланишлар хусусида, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши кураш, ҳарбий интизомни барқарор сақлаш, мурожаатлар билан ишлаш масалаларида, бундан ташқари, янги қонун ҳужжатлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2020 йил 10 августдаги "Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари мазмун-моҳияти юзасидан маърузалар қилинди.
Тадбирлардан фотолавҳалар ҳавола қилинади.
Қуролли Кучлар Академияси курсантлари ва муддатли ҳарбий хизматчилари билан ўтказилган тадбирда Республика Ҳарбий прокуратураси маҳкамаси ходимлари маъруза жараёнида
Курсантлар тингланган маърузалари юзасидан ўз фикрларини билдиришди
Тадбир савол жавобларга бой тарзда ўтди
Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказида Республика Ҳарбий прокуратураси маҳкамаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир жараёни
Иштирокчилар ҳуқуқий соҳада ўзларини қизиқтирган маълумотларга эга бўлишди
Гулистон ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан Сирдарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси шахсий таркиби иштирокида ўтказилган тадбир жараёни
Сирдарё вилояти мудофаа ишлари бошқармасидаги тадбир жараёнидан
Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан Ғузор тумани Пачкамар қўрғонида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари иштирокида ўтказилган тадбир жараёни