Фарғона ва Урганчда "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди.
Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан Ёзёвон туман прокуратураси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш.М.Мирзиёев раислигида 2020 йил 10 январь куни Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида қўйилган талаблар ижросини таъминлаш мақсадида Ёзёвон туманидаги умумтаълим мактабларининг ўқувчилари иштирокида, Шарқий ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида "Очиқ эшиклар куни" тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ўқувчи ёшлар ҳарбийлар кийимини кийишиб, кун давомида ҳарбий қисмда бўлишди, ҳарбий қисм кун тартибига асосан ўқув машғулотларда иштирок этишди. Саф майдонида саф қўшиқлари билан юриш, қурол-аслаҳа намойиши, жанговар тайёргарлик фанлари бўйича машғулотлар ўтказилиб, ўқувчилар ҳарбий қисм ошхонасида ҳарбий хизматчилар билан биргаликда тушлик қилдилар. Ушбу тадбир кўтаринки кайфиятда ўтказилиб, ўқувчиларда ижобий таасуротлар қолдирди.
Шу каби тадбир Урганч ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Хоразм вилояти бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда Хоразм вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ҳам ташкил этилиб, унда Ҳонқа туманидаги 9 та умумтаълим мактаблари, Ҳонқа тумани касб-ҳунар коллежи ҳамда Урганч "Темурбеклар мактаби" ҳарбий академик лицейи ўқувчилари иштирок этишди.
Тадбирда ўқувчи ёшларга ҳарбий қисм кун тартиби ҳамда Қуролли Кучларимизда мавжуд бўлган замонавий қурол-аслаҳа таништирилиб, уларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.