Темурбеклар мактабида "Прокурорлик соати" ...
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.07.2017 йилги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистан ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли Фармони ҳамда 2019 йил 28 июнь кунги “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш хамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4375-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, Республика Ҳарбий прокуратура органлари томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшларнинг кенг қатламларига дахлдор бўлган долзарб масалаларини ўрганиш, уларга муносиб шарт-шароитлар яратиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ташаббускорлик кўрсатиб келиниб, доимий равишда юқоридаги фармон ва қарор билан янги ташкил этилган “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейларида ўқувчиларининг тафаккурини ошириш, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “прокурор соати” дарси ташкил этилган.
“Прокурор соати” дарслари Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокуратураси ва ҳудудий ҳарбий прокуратуралар томонидан Темурбеклар мактаблари, бошқа умумтаълим мактаблари, мехрибонлик уйлари ва олий ҳарбий ўқув юртларида ҳам мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, 2020 йил 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан “Прокурор соати” дарслари режасига асосан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига қарашли Тошкент шаҳрида жойлашган “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи ўқувчилари билан Қуролли Кучларда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь кунги Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд қилинган талаблар юзасидантушунчалар берилиб, якунда улар томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилиб, мактаб ўқувчиларига китоблар совға қилинди.