Нукус ва Навоий ҳарбий прокуратуралари томонидан сайёр қабул ташкил этилди.
Нукус ҳарбий прокуратурасининг ташаббуси билан Хўжайли туманида жойлашган 14-сонли мактабда Шимоли-Ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда тасдиқланган режага асосан фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда Нукус ҳарбий прокурори, Шимоли-Ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони, Хўжайли тумани ҳокимлиги, туман бандлик ва меҳнат муносабатлари, халқ таълими, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, туман ички ишлар бўлими вакиллари иштирок этиб, қабулда бўлган фуқароларни қийнаётган бир қанча муаммолар жойида ҳал қилинишига эришилди.
Шунингдек, Навоий ҳарбий прокуратураси томонидан Навоий вилояти Хатирчи тумани Мудофаа ишлари бўлими биносида Хатирчи туманида истиқомат қилиб келаётган чақирилувчилар ва уларнинг ота-оналари, ҳарбий пенсионерлар ва бошқа фуқаролар иштирокида уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.Мазкур қабулда чақирилувчиларнинг ота-оналари томонидан фарзандларининг муддатли ҳарбий ҳамда сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиниши, хизматни ўталиши, СЧР хизмати бўйича шартномалар тузилиши, пул бадалларининг тўланиши ва шу каби бошқа масалалар бўйича мурожаатлар қилиниб, таклиф этилган мутасадди муассаса вакиллари томонидан қонун талаблари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилиб, бир нафар фуқаронинг масаласи жойида ижобий ҳал этилди.