5 та муҳим ташаббус ижроси...
Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан назорат остидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, янги иш ўринларини яратиш ва ҳарбий хизматчиларнинг меҳнат билан банд бўлмаган оила аъзоларини ишга жойлашишида кўмаклашиш юзасидан ҳарбий қисм қўмондонликлари билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, Фарғона ҳарбий прокуратурасининг ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги ҳарбий шаҳарчада яшаб келаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига қулай шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида, ҳарбий шаҳарчада бўш турган бино таъмирдан чиқарилиб, хусусий тадбиркорларни жалб қилган ҳолда, ҳарбий хизматчиларга имтиёз асосида маиший техникаларни кредитга олишлари учун “Маиший техника кредит дўкони” ташкил қилиниб, унинг фаолияти йўлга қўйилди.
Бундан ташқари, Фарғона вилояти Қува туманидаги ҳарбий шаҳарчада бўш турган бино таъмирдан чиқарилиб, кичик сержант А.О.Мадумаровнинг турмуш ўртоғи бошчилигида“тикувчилик цехи” ташкил қилиниб, 10 та янги иш ўрни яратилди ва мазкур иш ўринларига ушбу ҳарбий шаҳарчада яшаётган ҳарбий хизматчиларнинг иш билан банд бўлмаган оила аъзолари жалб қилиниб, иш билан таъминланишига эришилди.