May 4, 2020

Иккинчи жаҳон уруши ҳақида қизиқарли маълумотлар.

1. Улуғ Ватан урушидан сўнг «Ғалаба куни» ўн етти йил давомида байрам сифатида нишонланмаган.

2. Урушдан кейин СССР таркибида 127 миллион нафар фуқаро қолган.

3. Улуғ Ватан уруши тугагандан кейин ҳам СССР ва Германия армияси ўн йилдан ортиқ вақт давомида жанговар ҳолатда қолдирилган.

4. Ленинград блокадаси 872 кун (08.09.1941 — 27.01.1944 йй) давом этган.

5. Статистик маълумотларга кўра, Улуғ Ватан урушида совет офицерларининг 80 минг нафаридан ортиғи аёллар бўлган.

6. Немислар Украинада жами 334 та қишлоқни ёқиб юборган. Ёқишдан олдин қишлоқ аҳли уйларига қамаб қўйилган.

7. Уруш пайтида аёл снайперларни тайёрловчи махсус мактаб ташкил этилган.

8. Урушда қаҳрамонлик кўрсатганларнинг ҳаммаси ҳам орден, медаллар билан тақдирланмаган. Сабаби, орден ва медалларни зарб этишга жисмонан улгуришни имкони бўлмаган. Шунинг учун то 1956 йилга қадар навбати билан қаҳрамонларга орден, медаллар тарқатилган.

9. Улуғ Ватан урушида 6 мингдан зиёд махсус тайёрланган итлар ҳам фаол иштирок этган.

10. Уруш давомида санитар итлар жанг майдонидаги ярадор ҳушидан кетган бўлса, унинг юзини ялаган. То ҳушига келмагунча ялашда давом этаверган. Шундай қилиб, уруш даврида санитар итлар жанг майдонидан 7 мингга яқин ярадор офицер ва аскарларни олиб чиққан. Сапёр итлар эса уч юзга яқин йирик шаҳарларни минадан тозалаган.

11. 1942 йил декабр ойидан Германияда ҳафтасига бир марта «Нутқ» деб номланган немис газетаси соф рус тилида чоп этилган.

12. Немис қўшинларига уруш аввалида тўрт юз мингга яқин полициячи кўнгилли сифатида келиб қўшилган. Аммо орадан кўп ўтмай, улар совет партизанлари сафига қочиб ўтиб кетган.

13. Гитлер хавфли душман сифатида Сталинни эмас, балки диктор (суҳандон) Юрий Левитанни тан олган экан.

 

Интернет маълумотлари асосида тайёрланди.