Жиззахда сайёр қабул ташкил этилди.

Жиззах ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Жиззах вилояти мудофаа ишлари бошқармасида вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ва унинг туман ҳамда шаҳар бўлимлари бошлиқлари, тиббий чақирув комиссияси аъзолари, чақирилувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул жараёнида чақирилувчилар ва уларнинг ота-оналарининг 30 дан ортиқ мурожаатлар тингланиб, шундан 8 таси жойида ҳал қилинди ва уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Бундан ташқари, сайёр қабул давомида 5 нафар фуқароларга ҳарбий гувохномалар расмийлаштириб берилиши таъминланди.