Ғаллаоролда 5 та муҳим ташаббус ижроси...
Жиззах ҳарбий прокуратураси томонидан Жиззах вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси юзасидан Ғаллаорол тиббиёт коллежида ўқувчи ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Тадбирни Жиззах гарнизони маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестр жамоаси ўзларининг куй ва қўшиқлари билан очиб берди. Шундан сўнг, Ғаллаорол тумани ўқувчи ёшлари томонидан тайёрланган мусиқа ва рассомлик йўналишларидаги ижод намунали намойиш этилиб, тадбир иштирокчилари ёшларнинг ушбу ижод намуналари билан танишишди.
Шунингдек, тадбирнинг иккинчи қисмида “Ёшлар билан боғ яратамиз” шиори остида ёшлар ва тадбир иштирокчилари турли хилдаги мевали дарахтларнинг кўчатларини экиш ишларини амалга оширишди. Тадбир давомида Ғаллаорол тумани ҳалқ қабулхонаси биносида прокурор ва ёшлар учрашуви ташкил этилиб, унда Жиззах вилоят прокурори И.Д.Эргашходжаев ва Жиззах ҳарбий прокурори О.И.Ҳайдаровлар ёшлар томонидан қўйилган муаммоларни жойида ҳал этишди.