April 30, 2020

Яна бир савдо ярмаркаси...

Ҳарбий хизматчилар истиқомат қиладиган Навоий шаҳридаги Мурувват маҳалласида Навоий ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти шаҳар бўлими, Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги вилоят тузилмалари ҳамкорлигида арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада 50 дан ортиқ асосий турдаги озиқ-овқат ва полиз маҳсулотлари бозор баҳосидан анча арзонлаштирилган нархларда ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ва маҳаллада яшовчи аҳоли учун етказиб берилди.