May 8, 2020

Фахрийларни йўқлаш давом этмоқда...

Тошкент ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган ҳарбий прокуратура фахрийси марҳум Анатолий Холоимовнинг Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги хонадонига ташриф буюрилиб, оила аъзолари ҳолидан хабар олинди ҳамда тиббий воситалар ва асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим килинди.

Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан ҳам Самарқанд шаҳрида истиқомат қилиб келаётган ҳарбий прокуратура фахрийси Меҳрож Рауповнинг хонадонига ташриф буюрилиб, унинг ҳолидан хабар олинди.