May 7, 2020

ҲАРБИЙ ПРОКУРАТУРА ФАХРИЙЛАРИ ҲАМИША ЭЪТИБОРДА.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органларида узоқ йиллар хизмат қилган фахрийларимизга доимий равишда эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилиб, уларнинг ҳолидан хабар олиб келинмоқда.

Бундай хайрли ишлар 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида янада жадал тус олган.

Куни кеча Қарши ҳарбий прокуратураси ходимлари фахрийларимизнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар ва ташрифлар чоғида фахрийларимизга эсдалик совғалар ҳамда зарур санитария-гигиена ва антисептик воситалари топширилди.

Жумладан, ҳарбий прокуратура ходимлари Ғузор туманида истиқомат қилувчи фахрий Ғайрат Мардановнинг хонадонида бўлдилар.

Қарши шаҳрида яшовчи фахрийлар Нуритдин Садиков ва Хушвақт Махмановларнинг ҳолидан хабар олинди.

Қарши туманида умр гузаронлик қилаётган ҳарбий прокуратура фахрийси Кенжа Нуралиевнинг хонадонига ташриф буюрилиб, хизмат йиллари билан боғлиқ хотиралари ҳақида дилдан суҳбат қурилди.

Бу каби авлодларнинг аждодларга юксак эҳтиромини ифода этувчи хайрли тадбирлар республикамиз бўйлаб давом этмоқда.