March 13, 2020

Беш ташаббус ижрода...

Андижон ҳарбий прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Андижон вилояти бошқармасига қарашли ҳарбий қисмлар, Олтинкўл туман ҳокимияти, туман Нуроний жамғармаси билан ҳамкорликда, Олтинкўл туманида жойлашган 41-умумтаълим мактабида мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросидан келиб чиқиб тадбир ташкил этилди.

Тадбирда,ўқувчи ёшлар мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишлари бўйича кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Шунингдек, тадбирда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, билим ва кўникмаларини юксалтириш, уларга давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шароитлардан унумли фойдаланиш, ватанни севиш ва асраш, ёт ғояларга қарши кураша оладиган ёшлар бўлиб вояга етишишлари юзасидан керакли тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, Наманган ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Поп туманида жойлашган Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисмларнинг бирида ўқувчи ёшлар иштирокида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Тадбирда Поп туманида жойлашган умумтаълим мактабларининг 200 нафардан ортиқ битирувчи ўқувчилари иштирок этиб, уларга ҳарбий қисмда мавжуд ҳарбий техника ва қуроллар таништирилди.

Шундан сўнг, ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди ҳамда ёшлар ҳарбий қисм спорт майдончаларида ташкил этилган спорт ўйинларида иштирок этиб, ҳарбийлар ошхонасида тайёрланган таомлардан истеъмол қилишди. Тадбир якунида, ёшларга эсдалик учун китоблар ва бошқа совғалар тарқатилди.