Урганчда Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган тадбир ташкил этилди.
Урганч ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ва Урганч Давлат университети билан ҳамкорликда Урганч гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматчилар ва ўқувчи ёшлар иштирокида Буюк саркарда ва адибимиз Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган тадбир ўтказилди.
Жумладан, ҳарбий қисмга Урганч шаҳрида жойлашган мактаб ўқувчилари ва театр актёрлари ташриф буюриб, Алишер Навоий ва Захириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўриниши намойиш этилиб, адибларимиз ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди.
Шунингдек, тадбирда ўқувчи ёшлар томонидан Алишер Навоий ва Захириддин Муҳаммад Бобурнинг суратлари чизилиб, ушбу суратлар ҳарбий қисмга эсдалик учун топширилди.