Қаҳрамонлар унутилмайди.
Эл-юрт тинчлиги учун жонини қурбон қилган, Ватан сарҳадларини душмандан ҳимоя қилган вақтда жароҳат олган мард ўғлонларимизни хотирлаш тадбирлари давом этмоқда.
Фарғона ҳарбий прокуратураси, вилоят прокуратураси ва мудофаа ишлари бошқармаси ҳамкорлигида Ўзбекистон мустақиллиги ва халқимизнинг тинчлигига қарши қаратилган халқаро террорчиларнинг таҳдидини қайтаришда фидойилик намуналарини кўрсатган элимизнинг мард ўғлонлари хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг ва оила аъзоларининг холидан хабар олинди.
Жумладан, халқаро террорчи жангарилар гуруҳини яксон қилиш бўйича олиб борилган жанговар ҳаракатларда мардларча ҳалок бўлган сержант Дилшод Асановнинг Фарғона шаҳридаги Ифтихор маҳалласида яшаётган яқинлари хонадонига ташриф буюрилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди ва ташриф давомида марҳумнинг ёрқин хотиралари ёдга олинди.
Шунингдек, жанговар ҳаракатларда қахрамонлик намунасини кўрсатиб, тан-жарохати олган 2-гуруҳ ногирони Илёс Егиталиевнинг Бағдод тумани Самарқанд маҳалласидаги хонадонига борилиб, унинг ҳолидан хабар олинди ва кўрсатган жасоратлари хотирланди. Суҳбат чоғида Илёс Егиталиев давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун бағоятда мамнунлигини билдирди.